@hojarmaryammi: Башар Асад режими қамоқхонасидан озод қилинган Сурия халқ ёзувчиси Мишель Кило, шундай ҳикоя қилади: Бир кеча, тахминан соат учларда менинг олдимга қўриқчи келди. Менда соат йўқ эди, шунинг учун ундан сўрадим: – Соат неччи бўлди? У жавоб берди: – Юр мен билан, фақат шовқин қилма. Биз сукунатда эҳтиёткорлик билан юрдик ва тахминан қирқ метр босиб ўтдик. Қўриқчи бир камеранинг эшигини очиб шундай деди: – Шу болага қандайдир ҳикоя айтиб бер. Сен саводлисан, шундайми? Бор ва унга қизиқарли бир нарса ҳикоя қил. Мен камера ичкарисига диққат билан қарадим. У ерда тахминан йигирма олти ёки йигирма етти ёшлар чамасидаги бир аёл ўтирган эди. У чўккайган, бир матога ўралган, кўзларида қўрқув акс этган эди. Унинг қўрқуви тушунарли эди – у кўп оғриқ ва қийинчиликларни бошдан кечиргани аён эди. Кейин маълум бўлди, у шу камерада ҳомиладор бўлган ва шу ерда туғган. Аёл ёнида тўрт-беш ёшлар чамасидаги бир бола бор эди. У қорачадан келган, чиройли ва кичик эди, аммо унинг юзи шишиб кетган эди, эҳтимол, у ҳеч қачон қуёш кўрмаганидан бўлса керак. Мен аёлга салом бердим, лекин у жавоб бермади – қўрқув уни бутунлай саросимага солган эди. Мен паст овозда дедим: – Қизим... Унинг ёши менинг қизим Шазони эслатди. Мен қўшиб қўйдим: – Мендан сениң ўғлингга ҳикоя айтиб беришимни сўрашди. Нима ҳикоя айтиб берай? У хижолат бўлиб, кўзларини пастга туширди ва жавоб бермади. Мен болага қараб ҳикоя қилишни бошладим: – Бир замонлар бир қуш бор эди... Бироқ у дарҳол мени тўхтатди: – Қуш нима? Бу савол мени ҳайратда қолдирди. Мен уни оддий бола деб ўйлаб, содда ҳикоя айтиб бермоқчи эдим. Қуш, мушук, қуёш, дарё, сув, капалак каби сўзларни ишлиш қасдим бор эди. Лекин у яна савол берди: – Қуш нима? Мен тушунтиришга ҳаракат қилдим: – Қуш – бу дарахт устида учадиган нарса. У яна сўради: – Дарахт нима? Мен ўткир аччиқ бир қийинчиликда қолдим. Фақат ўша пайтда қўриқчининг нега менга «Сен саводлисан, шундайми?» деган савол берганини тушундим. Бу бола тўлиқ изоляцияда яшаган, ҳатто энг оддий нарсаларни ҳам билмас эди. Мен ўша қўриқчининг исмини айтишни истамайман – эҳтимол, у ҳануз хавфсизлик кучларида ишлайди. Аммо ўша пайтда у болага атрофдаги олам ҳақида қандайдир тушунча беришимни истаган эди. Мен энди нима қилишимни билмай бош қашиб қолдим. Ниҳоят, қўшиқ айтишга қарор қилдим. Мен унга болалар қўшиғини ҳиргойи қила бошладим. Қўшиқ тугагач, камера эшигини тақиллатдим, кўзларим ёшга тўлган эди. Боланинг онаси ҳали ҳам бурчакда ўтирган эди, қўрқувдан кўзини кўтаролмасди. Бироз вақт ўтиб, қўриқчи қайтиб келди. Мен унга дедим: – Аллоҳ учун мени бу ердан чиқар, мен нафас олишим қийинлашди. У жавоб берди: – Сен ҳикоя айтиб бермадинг-ку. – Мен нима ҳикоя қилардим? – дедим мен. – Бу бола умрида бирор марта камерадан чиққанми? – Ҳеч қачон, – жавоб берди қўриқчи. – На қушни, на тўпни, на дарахтни, на ҳавони. У ҳеч нарса билмайди, – дедим мен шок ҳолатида. Кейин боланинг онаси нега қамоқда эканини сўрадим. Қўриқчи жавоб берди: – Унинг эри Уммонга қочган. Шунинг учун аёлни унинг ўрнига қамашди. Кўряпсанки, у шу ерда ҳомиладор бўлиб туғган. Бу ҳодиса менинг ҳаётимдаги энг оғир хотиралардан бири бўлиб қолди.

Абдуллоҳ
Абдуллоҳ
Open In TikTok:
Region: TR
Thursday 12 December 2024 05:10:12 GMT
289680
8529
458
797

Music

Download

Comments

aynat.qaymatdinov
Aynat Qaymatdinov :
venom
2024-12-13 20:12:06
0
muhammadamin25.5
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ :
Лаънати башар. Ривожланган замонда одамларни қадри шуми? Минг лаънат. Кундан кунга шокдаман хабарларни ўқиб
2024-12-12 10:58:44
157
madaminovnaz
Мадаминовна❤ :
Astog‘firulloh Robbim biz noshukurlarni o‘zing kechir
2024-12-12 08:29:48
237
mahammadievanargiza166gm
shodyona :
Ман шокка тушуб коляпман .канча инсонлар зулимда етибди .биз рохатда яшаб ношукурмиз .тукчилик замонда инсонлар зулимда 🥺
2024-12-12 09:12:38
188
user8104838559412
ЖУМАХОН МИРОЛИМОВА :
АЛЛОХ ШУ АЕЛНИ ОЗОДЛИККА ЧИКАРСИН АМИИН
2024-12-12 08:19:08
82
koxinur_2223
🥀Koxinur🥀 :
ichimdan oʻtganini oʻzim bilaman 🥺🥺🥺 yozishga soz topolmadim noshukr ekanman turban ekanman 🥺🥺🥺
2024-12-12 10:07:20
59
oisha534
😘Oisha😘 :
Оллохим билиб билмай килган ношукурчиликларим учун узинг кечир😔
2024-12-12 10:43:38
55
user79798427312921
BarS :
Билмадим қанчалик рост ёки ёлғон лекин кимки зулм қилган бўлса албатта қилган зулми ун албатта албатта жазосини олади иншаАллох. Аллохим нохақ зулм кўрган бандаларини ташлаб қўмиди.
2024-12-12 10:17:29
31
urik_gilos
Урик Гилос :
Шунака хикоялардан купрок куйинг,обуна булдим ! 😊
2024-12-12 09:37:56
14
ismailovamunavvarxon
Исмаилова Мунаввархон :
Аллохим муслималарга узинг рахм кил😢
2024-12-12 07:04:08
74
axmedovaziz9090
user3188232502459 :
bu dunyo Halid ibn Valideg sarkardayu, Umar R.A de Halifalaga muhtoj
2024-12-13 03:41:43
6
munisa8956
Муниса Муниса :
бу ростми🥺🥺🥺
2024-12-12 09:16:10
6
hayot.92613
🇺🇿♥️HAYOT♥️🇺🇿 :
🥺🥺🥺bu voqiyani ôqib ichim tukilib ketdi yiğidan ôzimni tuxtatolmadim🥺🥺 Allohim noshukurchilik qilgan bôlsam ôzing kechir😭😭😭
2024-12-12 13:20:43
7
user10261382854862
7777777 :
Аллохим нега нега нега негааааааааааа муслим муслималар азоб чекди негаааа😭😭😭😭😭😭
2024-12-12 14:17:19
11
lima__3233
Захар. :
КЕЧА КИЛГАН НОШУКУРЛИГИМ УН АЛЛОХИМ УЗИНГ КЕЧИР ОСИЙ БАНДАНГНИ
2024-12-12 10:15:08
32
masha.mamatova
Masha Mamatova :
Афсус бу Суриялаги хакикат. Асад тизими да булган 😢😢😢. Аллох зулим чекаетган бутун мусулмонларга ердам этсин. Золимларга Аллох кифоя килсин
2024-12-12 10:13:04
32
mahliyo.moinusova
МУХАЁ :
Е АЛЛОХ БИЗНИ КЕЧИР ШУ АЁЛГА ЕРДАМ БЕРА ОЛМАДИК😢😢😢😢😢😢😢😢😢
2024-12-12 13:36:19
8
mir_halaty_dordoi_
Платья / Халаты / оптом :
Дозок бекерге жаралбаган экенда 😢
2024-12-12 15:52:19
21
user9280851202952
🌹🌹🌹🌹Ансора :
жуда тасирли ва аянчли Аллохим узи ердам берсин🥺🥺
2024-12-12 08:48:42
19
user115973575366
GULIM🩵 :
🥺 ollohim endi qutulgan boʻlsin illohim 🤲🏻🤲🏻🤲🏻🤲🏻🤲🏻
2024-12-13 16:15:27
7
rukkya20
Амина 2905413014612 :
роббим кийналятган мусулмон Муслима биродарламизга йордам берсин
2024-12-12 10:12:00
11
user26668586156604
Бек :
оллохим узинг шундайларни химоя кил
2024-12-12 08:28:11
10
akili_inson
MASHALLOH☝🏻 :
аллохим озинг бандаларинга сабр бер ва жаннатларинг билан мукофотлагин амин
2024-12-12 12:40:58
9
anora82.com
Anora💖💖💖 :
nimadir yozmoqchi bulib kamentga kirib suz topolmadim. 😥😥😥
2024-12-12 12:39:39
8
dilzoda_4
dilzoda_ :
yigladim 🥺
2024-12-12 09:31:31
8
To see more videos from user @hojarmaryammi, please go to the Tikwm homepage.

Other Videos


About