@mythiclens06: #movie #foryou #tiktok #fypシ

MythicLens
MythicLens
Open In TikTok:
Region: US
Tuesday 16 December 2025 14:26:11 GMT
31307
757
10
17

Music

Download

Comments

leonalov95
Loveth_F :
Good boy 🤣🤣🤣
2025-12-16 14:58:19
1
love_dee03
🤭🥀 Muffin🧃💕 :
Name please
2026-01-13 19:59:27
0
bob77357
bob :
how does he know what rat posion tastest like?
2025-12-24 08:32:04
1
boban9861
BOBAN :
👌
2026-01-10 00:27:44
0
hayzyn38
Hayz👌🏽👌🏽 :
🥰🥰🥰
2025-12-24 21:55:59
0
haaboolivier
olief :
❤
2025-12-20 15:27:18
0
jayday627
JayDay :
😍
2025-12-20 13:34:00
0
jameswilliamsayaaba2
STILL LIVING!! :
♥♥♥
2026-01-27 21:20:45
0
To see more videos from user @mythiclens06, please go to the Tikwm homepage.

Other Videos

...#САБР..Ҳикоя..👇 Фарҳод акам билан университетда ўқиб юрганимизда танишганмиз. Биздан бир курс олдин ўқийдиган бу йигит билан бир вилоятдан эдик. Ҳали бир биримиз билан гаплашмаган эсакда, аммо унинг очиқ чеҳраси, самимий табассуми хаёлимни ўғирлаганди.  Бир куни вилоятдошлар ўтириш қилишди. Биз ҳам таклиф қилиндик.  - Исмингиз нима? - Дабдурустдан келиб сўраганди Фарҳод акам. - Малика, - деганча кўзимни ерга қададим. У эса кулимсираб:  - Исмингиз жисмингизга мос экан. Айни пайтдаги зиёфатимизнинг маликаси бўлиб турибсиз, - деди. Бу гап кўнглимга аллақандай илиқлик олиб кирди. Гап гапга уланиб, у менинг қайси туман, қайси қишлоқдан келганлигим билан қизиқди. Туғилган гўшамни эшитгач:  - Ие, у ерларда менинг севимли холажоним турадилар, - деди қувончдан кўзлари порлаб. - Ким деган аёл? - сўрадим қизиқсиниб. - Лобар опа, математика ўқитувчиси. - Солиевами?  -Ҳа, фамилияси шунақа эди, шекилли. Иккита қизи бор, поччам автомобил устаси... - Лобар опа синф раҳбарим бўлганлар, - мен ҳам таниш чиққанимиздан хурсанд бўлиб гапирдим. Уйингдан олисда кўнглингга яқин инсон ҳақида эшитиш қалбинггга ўзгача ҳисни пайдо қиларкан.   - Ие, унда сиз билан яқин эканмизда, - деди Фарҳод ака ҳам самимий тарзда. Бир муддат Лобар опанинг ҳаёти ҳақида сўзлашиб турдик. - Агар бирорта домладан баҳо олишга қийналсангиз, менга айтинг, - деди гап сўнггида.  Мана шу учрашув сабаб бизнинг муҳаббат тарихимиз бошланди. Ижара уйда яшайдиган Фарҳод ака ётоқхонада яшашимни билгани ҳамоноқ шу ерга кўчиб келди. - Сизни ўзим қўриқлаб турмасам  бўлмайди, Маликахон, -  деб изоҳлади ўзининг бу ишини.  Ўша пайтларда ўзимни еттинчи осмонларда учиб юргандек ҳис қилардим. Сен учун кимдир қайғурса, ғамхўрлик ва меҳрибонлик қилса одамга жуда ёқимли туюларкан. Фарҳод ака мени деярли рашк қилмасди. Аммо бир гапни қайта қайта такрорларди:  - Малика, фақат ёлғон гапирма. Ёлғонни кўтаролмайман.  - Хўп, - деб қўярдим секингина. Қаерга, ким билан боришим ҳақида, албатта уни хабардор қилардим. У менга ишонарди. Ишончини ҳис қилиб яшардим. Инсонлар орасидаги ишончга путур етмаса уларнинг муносабати давомий бўлишини ўз ҳаётим исботлаб берган.  Фарҳод аканинг дадаси вилоят миқёсида кўзга кўринган тадбиркор одам эди. Менинг камтарин, ойликдан бошқа сармояси йўқ оилам севгилимнинг оиласига маъқул бўлармикан, деган ҳадик бўларди юрагимда. Шу боис аввалига у билан тобора зич боғланаётган ипларни узмоқчи ҳам бўлдим. Бироқ юрак қурғур кўнмади. Ахир икки юрак бир бирига талпиниб тургандан кейин қарама-қаршилик кўзга кўринармиди?  Талабалик даврини эсласам, ҳамон пойтахтда қолган ўша ширин хотиралар юрагимни эзаверади. Фарҳод акамнинг ёрдамлари сабаб бўлиб, қайсар, бироз инжиқ домлалардан ҳам яхши баҳолар олардим.  Ўқишни тугатиб, қўлимга дипломни олган куним севгилим менга ажойиб хушхабарни айтди:  - Эртага уйинга совчи боради!  - Қанақасига? – ўзимни билмаганга солдим.  - Ахир бир йилдан буён ўқишни битиришингни кутиб юрибманку... – деди у куюниб.  - Сизга беришмаса-чи? - Қувлик билан сўрадим. - Нега беришмайди? Бермай кўришсинчи?  - Фарҳод ака, бир гапни айтшим керак, - дедим жиддий тусга кириб. - Ўтган гал уйимизга борганимда ёмон хабарни эшитиб келгандим. Сизга қандай айтишни билмаётгандим.  - Қандай гап? - У ажабланиб қаради.  - Мени дадамнинг дўстининг ўғлига бешиккети қилиб қўйишган экан. Шу сабаб фотиҳа қилишмоқчи... - дедим ерга қараб.  - Шу гапни энди айтасанми? – деди овозини бир парда юқорига кўтариб. -  Сен тегасанми?  - Мен нима ҳам қилардим. Отам ўқишинг тугаши билан тўй деяптилар. Мен айтолмадим...  - Яша, зўр иш қилибсан, - деди у жиғибийрон бўлиб. - Мен сени деб ўзимни ўтга чўққа урсам-у... Сендан узоқлашмай, деб шу ерда ўралашиб юрибману... Сенга уйланиш учун дадамга қарши чиққанимни биласанми? Уни энди кўндирганимда, гапингни қара... агар бу гапни дадам эшитса борми, - ёлғоним бошимга етишини билиб дарров гапимни тўғриладим. Давоми юқорида.. 🫴

About