mxdva.x :
У у билан 5 ой гаплашдик, Тошкентга биринчи марта келишим эди. Битта ўқишда ўқирдик, параллель гуруҳ эдик, марузаларни бирга ўтардик. Шунақанги биринчи танишувимиз қизиқ бўлган мендан ручка сўраган, бериб туриб фақат “об кетиб қомен” деган, манга “кен уям об қочиб кетаман” деган 😂
Шунақ кўп секин-аста номеримни топиб, шунақ кўп танишганмиз. Ҳеч кимга шанс бермасдим, ўша пайт унга шанс бергандим ва ҳаммаси чёткий кетти. Бир-биримизни жудаям кучли севдик. Жудаям орада хатоликлар кўп бўлди, лекин ҳаммасига кўз юмдик, майли дедик, курашдик. У менга нисбатан кўпроқ ҳаракат қиларди, мен ҳам қўлимдан келгунча ҳаммасини бердим, ҳеч нарсани аямадым.
Ундан ҳаммадан устун қўйдим, ҳеч байрамда байрамсиз, эътиборсиз, совғасиз, саломларсиз қолдирмади. Бир-биримизни яхши тушунардик, ҳаммани ҳаваси келарди. Дарсгаям интилиб бир-биримиз учун борардик. Ҳамма-ҳаммаси зўр эди.
Ҳамма пайти тушундим, уни уям тушунди. Энг сўнгги ойларда нимагадир орамиз жудаям совуб кетти. Сабабсиз сал нарсадан урушлар кўпайди, эътиборсизлик бошланди. Билмадим нимадан келиб чиқди булар, тушунмадим.
Охири чидамадим, ўзим тўхтатайлик дедим. “Майли” деди, уям. Ўша куни ҳеч эсмидан кетмиди. Уни энг сўнгги марта қучолаб йиғлаганим, уям йиғлади, менам йиғладим. Ўзимни босолмадим, кен ўтириб “бу сафар аниқ тамом бўлди” шекилли деди 💔
Шу билан мана 24 кун өтти, лекин ҳалиҳам органишолмай қийналяпман. Ҳар доим кўзимми олдида, лекин юрагим жудаям қийналяпти. Балки бу вақт унутиштга оздир, лекин ўқиш тугашигаям 1 ой қолди. Энди уни бошқа кўрмайман, бир-биримизга бегонамиз
Ҳамма йерга у билан бирга бордим, метроягам биринчи марта у билан тушганман, бошқа жойларгаям у билан биринчи борганман. Ҳар қадамим уни менга эслатади.
Уни ҳозир ҳам севаман. Унга соғинганимни айтиб ёзган пайтим “ёзма, мен севмиман, унуттим, расмларингниям ўчирдим, сенам ўчир” деган. Ҳозир ҳеч ким билан муносабат қилмаяпман, лекин “кун келиб қиламан” деган пайти ичим тилка пора бўлган 💔
Мен ҳалиҳам расмларимизни ўчиролмаяпман. Кундан-кунга соғинчим ортяпти. Ўзим ёпган эшикни тагида ўзим йиғлаяпман. Унга интилсам, кўксимдан итаряпди. У бн ҳамма нарсам кетти, майли эсламас, унутибам кетгандир у мени.
2026-04-21 10:19:31