@shahruzas: мен учун эркакнинг сўзи қасамларга муҳтож эмас. менинг тушунчамда, эркак айтган ҳар қандай гап — автоматик равишда ваъда ҳисобланади. у майда гап бўладими ёки жиддий нарса — фарқи йўқ. эркак сўзни бекорга сочмайди, чунки у ҳар бир сўзи учун жавобгар эканини билади. эркак айтдими — қилади. нима бўлишидан қатъи назар. мен бошқача тушунмайман.