Магазини 15 :
Аллоҳим, Ўзинг менга ёрдам бер..
Мен бир ожиз қулингни Ўзинг ҳидоят қил..
Тўғри йўлдан адаштирма..
Ўзинг мени сев, ва менга Ўзингнинг муҳбаттингни ҳар қачон зиёда қил..
Бу қалбим фақат Сени десин..
Юрагим эса фақатгина Сен дея урсин..
Сендан келганман, Сенга қайтгувчиман, Эй Севиклигим..
Сени ўйламай бир дақиқам ўтмасин..
Бутун ҳаёлимни эгаллаб олгин..
Мени ёлғиз қолдирма..
Мени инсонларнинг қалбларига юк, ва инсонларни менинг қалбимга юк қилиб қўйма, Эй Роҳман бўлган Яратувчим..
Мени меники бўлмаган нарсаларга боғлаб қўйма..
Мени инсонлар билан синама Эй ал-Вадуд бўлган Зот..
Калбимга Сенинг муҳаббатинг шундай жойлашсинки, ошиқ-у девона, телбага айлансам ҳам рози эдим..
Менга фақат Сен кераксан, Сен етарлисан..
Хатто нафасимни ҳам Сен дея чиқарай..
Эй коинотларни йўқдан бор қилгувчим, менга бу дунё ташвишларини ёд қилиб қўй, уларсиз яшашни афзал кўрайки, бир Уфтода каби узлатда яшашга ҳам тайёр бўлай..
Эй Севиклигим, Сени шунчалар яхши кўрайки, ҳеч бир туним ибодатсиз ўтмасин..
Сен эса, мени Ўз ҳузурингга қайта қайта чақиргин... Мени ўз холимга ташлаб қўймагин Роббим..«Аллоҳни кўп зикр қилинглар, шоядки нажот топсангиз».
(Аҳзоб сураси 41-оят)
Ер юзидаги миллиардлаб инсонлар биргина зикрнинг ажридан, фазлидан хатто борлигидан ҳам маҳрум ҳолда, бахтиқаро шаклда яшамоқдалар.
Ер остидаги миллиардлаб инсонлар эса ушбу зикрни айтмаганлари учун, тилларини Аллоҳнинг зикри билан намлаб турмаганлари учун пушаймон ҳолатда, жон танамга қайтса-ю, Роббимни бир борагина зикр қилсам дея армонда ётибдилар.
Сиз эса шу миллардлаб инсонлардан фарқли равишда бу муборак зикрни доим айтиб юришдек бахтга муяссарсиз.
Чунки Аллоҳнинг фазли ила мен уни сизга эслатябман.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир:
“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, “Субҳаналлоҳил азийм”», дедилар.
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Ушбу зикрни айтиш тилга жуда ҳам енгил ва осон, аммо Аллоҳ ҳузурида ва қиёмат куни банданинг амалларини тортадиган тарозидаги вазни жуда ҳам оғирдир.
Ажрлар кўпайтириб, қўшиб бериладиган мағфират ойида, ҳам гуноҳларингиз кечирилиб, ҳам даражотингиз кў
2026-04-14 10:13:17