@ramazonifori1: Сизларга саҳобия Асмо бинт Умайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадис ҳақида гапириб бермоқчиман. У зот Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Кимга бирор ташвиш ёки ғам етса, ёки бирор қийинчилик (яъни ҳар қандай оғир вазият) ёхуд касаллик (хасталик) етса ва у ушбу ҳадисдаги сўзларни айтса, Аллоҳ ундан ўша мушкулни аритади ва енгиллик беради. Хўш, у нима дейиши керак? У: «Аллоҳу Роббий, лаа шарийка лаҳу» (Аллоҳ менинг Роббимдир, Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир) дейди. Агар мана шу икки оғиз сўзни айтсангиз, Аллоҳ сиздан ўша қийинчиликни кўтаради.