@tvanhangueragoias: Vai voltar pra arrasar elesssss!!! #AGenteJogaJunto

TV Anhanguera
TV Anhanguera
Open In TikTok:
Region: BR
Friday 03 July 2026 22:52:33 GMT
141
6
0
0

Music

Download

Comments

There are no more comments for this video.
To see more videos from user @tvanhangueragoias, please go to the Tikwm homepage.

Other Videos

АНОР  Бозорга отланди эрта тонг Аёл,  Рўзғорин камини бутламоқ учун.  Кўнглидан ўтказди яна бир хаёл,  Онамни бир кўриб келсамчи бугун. Қўнқироқ қилганди онаси кеча,  Овози хорғинроқ, хастароқ эди.  Болам, вақтинг бўлса келолсанг эрта,
АНОР Бозорга отланди эрта тонг Аёл, Рўзғорин камини бутламоқ учун. Кўнглидан ўтказди яна бир хаёл, Онамни бир кўриб келсамчи бугун. Қўнқироқ қилганди онаси кеча, Овози хорғинроқ, хастароқ эди. Болам, вақтинг бўлса келолсанг эрта, " Анор "егим келди олиб кел деди. Эслаб сухбатини бозордан Анор, Олма, анжир, узум, гилос, ҳам олди. Уйимни ишларин қилиб бемалол, Кечга, шомга яқин борарман деди. Пешиндан ошганди келганда уйга, Қалашиб ётганди уйда ишлари. Мева чеваларин қўйиб токчага, Уйин ишларини қила бошлади. Супурди, сидирди  хамир қориди, Уюм булиб қолган кирларин ювди. Бугун ишларим кўп қилиб барини, Эрта тонг борарман кўргани деди. Эрта тонг уйғониб қараса аёл, Токчада биргина анор қолганди. Чунки фарзандлари олмаю анор, Ҳамма мевалардан бир бир еганди. Кўргиси келганди онаизорни, Бир бориб кўрмаса кўнгил тўларми. Яна бориш карак бозорга энди, Ахир, Анор олмай бориб бўларми. Ва яна бозорга отланди Аёл, Рўзғорин камини бутламоқ учун. Энди ўйларида фақат бир хаёл, Онамни бир кўриб келаман бугун. Олма, гилос, узум, олдию бироқ, Анор растасига етганди энди. Давомли қўнғироқ нохуш қўнғироқ, Ва нохуш хабардан кўзлари тинди. Аввал ишонмади қулоғига у, Ахир бундай сўзлар унга ёт эди. Онаси кетганди дунёдан мангу, Мангу кўролмайди онасин энди... Анор растасида телба бир аёл, Бошини чангаллаб солар эди дод. Эй Худо, эй Худо мени жоним ол, У фақат Худога қиларди фарёд. Сочлари оқарди шу кундан бошлаб, Кўнгилнинг дунёси айланди тунга. Туну кун дод солиб, юрагин ғашлаб, Онанинг сурати ўтганди унга. Дунёда энг ёмон нарсадир Афсус, Ёмондир қайтариб бўлмас хатолар. Юрак ярасига сочаверар туз, Бу сўнги пунаймон қилар адолар. Сўзларим эртакмас ё эмас хаёл, Мана шу кунларда бўлган хақиқат. Менга бу сўзларни сўзлаган аёл, Афсуз надоматдан йиғларди фақат. Отаю онангиз чорласа шошинг, Четга суриб қўйинг дунё ишини. Даво тополмайди йиллар ишонинг, Армон кўксингизга санчган нишини. Майли истаганин қидирманг, олманг, Шошинг дийдорига худди хаёлдек, Сиз ҳам бир умрлик афсусда қолманг, Бозорга анор деб шошган аёлдек. Аччиқ хақиқатни сўзладим бугун, Яхшилик йўлига қўшай деб хисса Бир умр армонда қолмаслик учун, Бу Навзод Ҳамродан армонли Қисса. Навзод Ҳамро https://t.me/Navzod_Hamro_owiq_dillarhamrohi #рекомендации #тикток #2026

About