@mustafa:Ассалому алайкум.
Жума оқшомингиз файзли, баракали ва хотиржам ўтсин. Аллоҳ таоло қалбингизни иймон нури билан ёритсин, қилган барча дуо ва эзгу ниятларингизни қабул айласин. Бу муборак кечада уйингиздан тинчлик, қалбингиздан хотиржамлик, ҳаётингиздан эса барака ва саодат асло аримасин.
Яқинларингиз билан бахтли ва файзли дамларни насиб этсин. Дардларга шифо, қарзларга адо, ғамларга фарож, ризқингизга кенглик, умрингизга барака ато этсин. Ҳар бир қадамингизни яхшиликка бошлаб, ишларингизга омад ва муваффақият берсин.
Жума оқшомингиз муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни Ўз паноҳида асрасин, қилган ибодатларимизни қабул қилсин. 🤲