@noorlines: Бир кунда 100 марта айтишга осон, аммо ажри жуда улуғ бўлган зикр. 🤍 Расулуллоҳ ﷺ бу зикрни 100 марта айтган кишига 10 та қулни озод қилганлик савобидек ажр берилиши, 100 та ҳасана ёзилиши, 100 та гуноҳи ўчирилиши ва кечга қадар шайтондан ҳимоя қилиниши ҳақида хабар берганлар. 🌿 Зикр: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр». 🤲 Аллоҳ барчамизни Ўзини кўп зикр қилувчи бандаларидан қилсин. 📌 Сақлаб қўйинг ва яқинларингиз билан улашинг. Ҳадис манбаси: Саҳиҳул Бухорий, 6403; Саҳиҳ Муслим, 2691. #зикр #дуо #ислом #исломийэслатма #ҳадис