@boburshoxmb: 🇨🇦 Бу видео эски хотиралардан… Қизим Канадада мактабга қатнаган пайтда бу видеони олганман. Ўша вақтда у ҳали 4 ёшга ҳам тўлмаган эди — 21 сентябрда 4 ёшга тўларди, лекин 1 сентябрданоқ мактабга қатнай бошлаган. 🥹❤️ Канадада болалар таълими жуда эрта бошланади. Мактаб автобуси болаларни уйига яқин жойдан олиб кетади ва дарсдан кейин яна олиб келади. 🚌🇨🇦 Яна бир қизиқ томони — давлат мактабларида таълим бепул. Мен учун эса энг таъсирли жиҳати шу эди: ҳали 4 ёшга ҳам тўлмаган қизимнинг эрталаб мактаб автобусига чиқиб, мустақил равишда мактабга кетаётганини кўриш… Вақт жуда тез ўтиб кетар экан. ❤️ Бу видео менга ўша кунларни яна бир бор эсга солди.