@dr_abduvohidov.jz: ОЁҚЛАР НЕГА ШИШАДИ? БАЛКИ ДОРИДАНДИР? 💊🦶 Қон босимини даволашда ишлатиладиган айрим дорилар оёқларда шиш пайдо қилиши мумкин. Шундай дорилардан бири — амлодипин. Амлодипин қабул қилган баъзи беморларда, айниқса тўпиқ ва оёқ панжалари атрофида шиш пайдо бўлиши мумкин. Лекин ❗️ҳар қандай оёқ шиши амлодипиндан бўлавермайди! Оёқлардаги шишга: 🔹 юрак етишмовчилиги; 🔹 буйрак касалликлари; 🔹 жигар касалликлари; 🔹 веноз етишмовчилик; 🔹 бошқа дорилар; 🔹 қонда оқсил миқдорининг камайиши ва бошқа сабаблар ҳам олиб келиши мумкин. Шунинг учун оёқларингиз шишса, дорини ўзингизча тўхтатиб қўйманг. 💊❌ Аввало шишнинг сабабини аниқлаш керак. ❤️ Дори сабаб бўлган шишни ҳам, юрак ёки бошқа касаллик сабабли пайдо бўлган шишни ҳам тўғри ажратиш муҳим. #кардиолог #гипертония #давление #юқорибосим #врач