@pomi.uz_daily: Тўйдаги ноодатий «концерт»: велосипедда қўшиқ айтган эркак тармоқларни ўзига қаратди Ижтимоий тармоқларда навбатдаги ғайриоддий тўй видеоси қизғин муҳокама қилинмоқда. Кадрда бир эркакнинг тўйхона ҳовлисида велосипед миниб, қўшиқ куйлаётганини кўриш мумкин. У уйдан дарвозагача велосипедда айланиб, ўзига хос тарзда чиқиш қилган. Кутилмаган ва бироз ғалати бўлган бу томоша кўпчиликни ҳайратда қолдириб, интернет фойдаланувчиларининг диққатини тортди.