@yoontaemom: #Дахшат ⚡️“Бу аёл ваҳший” – Қўштепада катта ҳамшира қўл остидаги 4 ходимни пичоқлаб ташлади.😱 7-сентябр куни Фарғона вилояти Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмаси болаларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўлимининг катта ҳамшираси Одина Имомова қўл остида ишловчи 4 нафар ходимини ўз хонасига олиб кириб, эшикни ичкаридан қулфлаб олиб, уларга пичоқ билан ташланади. Юрак қисмидан пичоқланган фаррош воқеа жойида ҳалок бўлган. Бошқа ҳамширанинг 5 жойига пичоқ санчилган, яна икки ҳамширанинг тана аъзоларига турли даражада жароҳат етказилган.