@noorlines: Жаноза намози — марҳум мусулмонга нисбатан тирикларнинг сўнгги ҳурмати ва унинг ҳаққига қилинадиган улуғ дуодир. 🤲🏻 Унда рукуъ ва сажда қилинмайди. Жаноза намози 4 та такбирдан иборат бўлиб, ҳар бир такбирдан кейин ўзига хос зикр ва дуолар ўқилади. Ушбу туркумда жаноза намозининг нияти, 4 та такбири ва ўқиладиган дуоларни тартиб билан бериб бордик. Аллоҳ барча марҳумларимизни мағфират қилсин, қабрларини нурли ва охиратларини обод қилсин. 🤲🏻 #ЖанозаНамози #Жаноза #ЖанозаДуоси #Ислом #ИсломийБилимлар