@diyorbek.islomjon: Тошкент вилоятида йўловчи ва инспектор ўртасида низо келиб чиқди Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Транспорт назорати инспекцияси расмий баёнот берди. Унга кўра, ҳудудий бўлим ходимлари рейд давомида йўловчи ташиш қоидаларини текшириш учун енгил машинани тўхтатган. Текширув пайтида салондаги йўловчилардан бири соғлиғида муаммо борлигини айтгач, инспекторлар ҳайдовчига ҳаракатни давом эттиришга рухсат берган. Шунга қарамай, юзага келган келишмовчилик сабабли масъул ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинган.