Abu.Abdulloh :
ИЙМОННИНГ ТАЪРИФИ
Иймон — бу Аллоҳга, У юборган Китоб — Қуръонга, фаришталарига, элчисига, ўлимдан кейинги ҳаёт борлигига, яхши қадар ҳам, ёмон қадар ҳам Аллоҳники эканлигига ҳамда Китобида келган барча хабарларга ишонмоқ демакдир.
Албатта, иймоннинг асоси бўлган Аллоҳга ишониш атрофдагилар ва ота-боболари айтганликлари учун эмас, балки атрофдаги нарсаларга қараб фикр юритиш орқали бўлиши керак!
Чунки Бақара сурасининг 170-оятида шундай дейилади:
وَإِذَا قِيلَلَهُمُاتّبِعُوا مَا أَنْزَلَاللّهُقَالُوا بَلْنَتّبِعُمَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا ۗ أَوَلَوْكَانَآبَاؤُهُمْلَا يَعْقِلُونَشَيْئًا وَلَا يَهْتَدُونَМаъноси: «Уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар”, дейилса, улар: “Йўқ, биз ота-боболаримизни нимада топган бўлсак, ўшанга эргашамиз”, дейдилар. Агар ота-боболари ҳеч нарсани англамаган ва ҳидоят топмаган бўлсалар ҳам-а?»
Бақара сураси, 170-оят.
Яна Моида сурасининг 104-оятида ҳам худди шу маъно бор:
«Уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага ва Расулга келинглар”, дейилса, улар: “Бизга ота-боболаримиздан топган нарсамизнинг ўзи кифоя”, дейдилар».
2026-10-22 01:50:23