Doktor 07🇸🇮🐬🇹🇷07.Milano :
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар, хусусан, ТикТок каби платформаларда бошқа бирон бир домлани кўрмаганимиз ҳолда, айнан Аброр Мухтор Алий домланинг олиб бораётган хатти-ҳаракатларини кузатиб, қалбимизда чуқур маҳзунлик, оғриқ ва хавотир ҳис қилмоқдамиз ва ушбу мурожаат ҳеч кимни асоссиз камситиш эмас, балки динимиз софлиги ва ёшларимиз тарбиясига бўлган куюнчаклик маҳсулидир. Муҳтарам Аброр Мухтор Алий домла, ҳақиқий илм ва ақл эгаси бўлган дин вакилининг асосий вазифаси — Оллоҳнинг динини холис, ҳеч қандай шахсий манфаат ва ижтимоий тармоқлардаги арзон "лайк"лар, пиар ва обрў талашишларсиз етказиш, ўз ҳаётини китоб устида, номозу ибодатда ва халққа чиройли ўрнак бўлишда ўтказишдир. Муқаддас динимизни, Оллоҳнинг гўзал исмларини бўлмаган гапларга аралаштириб, ижтимоий тармоқдаги баҳслар ва жанжаллар воситасига айлантириш, жонли эфирларда оддий инсонлар билан гап талашиб, ҳақоратларга ҳақорат билан жавоб бериш, "телефон рақамингни бер, иккита одам жўнатаман" қабилида таҳдид оҳангида гапириш ва энг даҳшатлиси — эфирларда инсонларнинг ота-онасини фоҳиша деб, энг оғир, расво сўзлар билан сўкиниш Аброр Мухтор Алий домланинг мақомига ҳам, мусулмончилик одобига ҳам мутлақо тўғри келмайди, чунки сизнинг оғзингиздан чиқаётган ҳар бир сўзни миллионлаб инсонлар, айниқса, келажагимиз бўлган ёшлар кузатмоқда. Ислом одобида ҳам, умуминсоний маданиятда ҳам бировнинг ота-онасини бундай жирканч сўзлар билан ҳақорат қилиш энг катта гуноҳ ва тубанлик белгиси эканини била туриб, атрофингизга ёш болаларни тўплаб олиб, уларга вазминлик, одоб ва ҳаёни ўргатиш ўрнига, ижтимоий тармоқларда шундай маданиятсизлик ва сўкингичликни кўрсатиш, устига-устак спорт залларида аврат чегараларига эътибор бермай, ҳаддан ташқари тор триколарда, айб жойлар кўриниб турадиган ҳолатда видеолар олиб халқнинг олдига чиқиш ёш авлоднинг миясини заҳарлайди ва уларнинг тўғри тарбия олишига катта зарар етказади. Илм аҳли ҳар доим ғазабини жиловлай олиши, жаҳолатга илм ва гўзал хулқ билан жавоб бериши шарт эди, шу сабабли сизни ижтимоий тармоқлардаги бундай номуносиб, обрўсизлантирувчи баҳсларни ва платформаларни бутунлай тарк этиб, ўз асл вазифангизга қайтишга, дини
2026-10-04 07:29:26