@noorlines: Азиз диндошим! 🤍 Инсон бу дунёда нима тўпласа, барчасини ўзи билан олиб кетмайди. Аммо ихлос билан қилинган ҳар бир яхши амал охират учун захира бўлиб қолади. Қуръон тиловати, дуо, зикр, садақа, яхшилик ва эзгу ниятлар билан охират сандиғингизни ҳар куни тўлдириб боринг. 🤲🏻 Балки, бугун кичик деб ўйлаган биргина амалингиз эртага сиз учун нажот сабабига айланар. 🤍 Бу карусельни яқинларингизга ҳам улашинг — балки сиз сабабли кимдир савобли амални бошлар. #Охират #ОхиратСандиғи #Ислом #ИсломийЭслатма #Қуръон