@bahrosh25: Бир оғиз сўз ҳам яралайди Баъзан инсоннинг танасида яра бўлмайди, аммо қалби йиллар давомида оғрийди. Сабаби — кимнингдир ҳақоратли сўзи, масхараси ёки бепарволиги. Гапиришдан олдин ўйланг: бу сўзингиз кимнидир тиклайдими ёки синдирадими? Кучли инсон бошқаларни йиғлатгани билан эмас, кўз ёшларини аритгани билан буюкдир. Кечирим сўрашдан уялманг, меҳр кўрсатишдан қўрқманг. Чунки баъзан биргина самимий сўз инсонга яшаш учун янги умид беради. БАХРОШ МИРЗАЕВ