@casianewsuz: Фирибгарлар “Янги ўзбекча клавиатура” номи остида телефонларга вирус тарқатмоқда Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг такомиллаштирилиши ва янги ҳарфларнинг киритилиши ортидан кибержиноятчилар Телеграм орқали ўзбек алифбосининг янги ҳарфлари киритилган клавиатура иловаси ниқоби остида зарарли дастурлар тарқатмоқда. IIV фуқароларни “Янги ўзбекча клавиатура.апк” номли шубҳали файлларни телефонга ўрнатмаслик ҳақида огоҳлантирди. Бу файллар парольларни ўғирлаш, хабарларни ўқиш ва молиявий маълумотларга кириш имконини берувчи зарарли дастурларни ўз ичига олади. Фойдаланувчиларга номаълум манбалардан иловаларни юклаб олмаслик ва шубҳали ҳаволаларга кирмаслик тавсия этилди. Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўзбек алифбосини лотин ёзувига ўзгартириш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Янги алифбода Ў ва Ғ ўрнига Ö ва Ğ, Ш ва Ч бирикмалари ўрнига эса Ş ва Ç ҳарфларидан фойдаланиш белгиланган. Янги ёзувга ўтиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Видео: @inspektor_baxodirovich #casia #news #Firibgarlik #Uzbekistan