dadasi :
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳим, бугунги тонгимизни хайрли, ризқимизни баракали, қалбимизни хотиржам қилгин. Бизга соғлик-саломатлик, узоқ умр, ҳалол ризқ ва чиройли тақдир ато этгин.
Эй Роббим, хонадонларимиздан файзу баракани, қалбларимиздан меҳр-оқибатни, ҳаётимиздан тинчлик ва хотиржамликни аритмагин.
Яқинларимизни Ўз паноҳингда асрагин. Дарду ташвишларимизни енгил қилгин, ниятларимизни хайрли айлаб, дуоларимизни ижобат этгин.
Янги тонгимиз муборак, кунимиз хайрли, ризқимиз улуғ, қалбимиз нурли бўлсин!
Омин, ё Роббал оламийн! 🤲
2026-11-12 01:39:36