Тўй жуда ҳам ажойиб, мазмунли ва эсда қоларли бўлди! Ҳаммаси бир-биридан гўзал ва юқори савияда ташкил этилган. Айниқса, мусиқачиларга алоҳида раҳмат! Куй-қўшиқлари, жонли ижролари ва кўтаринки кайфиятлари билан барчамизга ўзгача завқ бағишлашди. Коллективимиз билан биргаликда жуда мароқли дам олдик, рақсга тушиб, хурсандчилик қилдик. Тўй эгаларига ва ушбу гўзал кечани ташкил этган барча инсонларга катта раҳмат! Илоҳим, хонадонларидан файзу барака, қувонч ва шодлик аримасин. Бундай тўйлар кўп бўлсин!🥰