@571_12s.a.v: Тавба қилувчи банда — Аллоҳ тавба қилувчиларни яхши кўради. (Бақара, 222) Тақводор банда — Аллоҳ тақводорларни яхши кўради. (Оли Имрон, 76) Сабр қилувчи банда — Аллоҳ сабр қилувчиларни яхши кўради. (Оли Имрон, 146) Яхшилик қилувчи банда — Аллоҳ муҳсинларни яхши кўради. (Бақара, 195) Покликка интилувчи банда — Аллоҳ покланувчиларни яхши кўради. (Бақара, 222) Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ бир бандасини яхши кўрса, Жаброилга: Мен фалон бандани яхши кўраман, сен ҳам уни яхши кўр, дейди». (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)