@taro009_: 1-карта Ўтмишда қолмаган ҳислар Бу инсон сиз билан боғлиқ хотираларни ҳали ҳам эслайди. Айниқса, бирга ўтказган вақтларингиз суҳбатларингиз ва айтилмай қолган гаплар хаёлига келиши мумкин. Унда сизга нисбатан қизиқиш ёки соғинч бордек лекин буни очиқ билдиришга шошилмаяпти. Орангизда тугалланмаган бир суҳбат бор. Агар сиз уни ўйлаётган бўлсангиз шошилмасдан вазиятга баҳо беринг. 2-карта Қалблар орасидаги боғлиқлик Бу карта ўзаро ҳислар яқинлик ва муносабатни қайта тиклаш истагини англатади. У инсон сиз билан яна гаплашишни муносабатларингиз қандай давом этишини билишни хоҳлаётган бўлиши мумкин. Аммо иккала томонда ҳам очиқ гаплашиш ва бир-бирини тушуниш муҳим. Яқинлашиш учун самимий суҳбатга эҳтиёж бор. 3-карта Кутилмаган хабар Бу карта романтик қадам хабар ёки учрашув таклифининг рамзи. Сиз кутмаган пайтда ўша инсондан хабар келиши ёки орангизда янги мулоқот бошланиши мумкин. Лекин бу сафар фақат ширин сўзларга эмас унинг амалларига ҳам эътибор беринг. Чунки ҳақиқий ният ҳаракатларда кўринади. #СевгиБашорати #ТароКарталар #Соғинч #МуҳаббатСирлари #диамонд