@user32617124907172: БАҚОНИ ТАНЛАДИНГ, БАҚИЪДАН ЖОЙИНГ Сен ўқиб улгурдинг ҳаёт сабоғин, Ҳақ сўзларинг эди умринг маёғи, Марҳамат қилмади ҳақиқат, чоғи, Бақони танладинг, Бақиъдан жойинг. Сингдирдинг зикрдан малҳам жонингга, Ибодат роҳати оқди қонингда, Расули Акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг шундоқ ёнида, Бақони танладинг, Бақиъдан жойинг. Дунёнинг ишлари қолди сардоба*, Ислом ўгити-ла топдинг ғалаба, Саломга чиққандир қўшнинг- саҳоба, Бақони танладинг, Бақиъдан жойинг. Туҳматлар талх бўлиб юрагинг қирди, Ғийбатлар лашкари қаршингда турди, Сабрингни баҳолаб Аллоҳ чақирди, Бақони танладинг, Бақиъдан жойинг. Дўстим деганларинг бекиниб ётди, Илмсиз кимсалар тош-кесак отди, Ғафлат ухлатганни армон уйғотди, Бақони танладинг, Бақиъдан жойинг. Еб адо қилишди ич-этингни ҳам, Томоша қилишди бошинг этиб хам, Ғанимга тутмадинг тобутингни ҳам, Бақони танладинг , Бақиъдан жойинг. Бошинг узра бугун дуолар ёғар, Аллоҳ раҳматларин устингдан соғар, Душманларинг бўлди эсидан оғар, Бақони танладинг, Бақиъдан жойинг! сардоба*- шевада ордона қолди, маъносида 2.05.2924 Барно Қарноқли

Барно Қарноқли
Барно Қарноқли
Open In TikTok:
Region: KZ
Sunday 22 November 2026 07:34:36 GMT
13
1
0
0

Music

Download

Comments

There are no more comments for this video.
To see more videos from user @user32617124907172, please go to the Tikwm homepage.

Other Videos


About