@casianewsuz: Тошкентдаги Қорасув каналидан тимсоҳ топилди Экология ва иқлим ўзгаришлари миллий қўмитаси ҳамда Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари Қорасув каналида кичик Нил тимсоҳи топилганини маълум қилди. 15 ноябрь куни балиқчилар Тошкентдаги Қорасув каналида кичик Нил тимсоҳини пайқаб қолган. Воқеа жойига Экология қўмитаси ва Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари етиб келиб, судралиб юрувчини хавфсиз тарзда тутиб, ҳайвонот боғига олиб кетган. Шундан сўнг ҳудуд текширилиб, бошқа экзотик ҳайвонлар бор-йўқлиги ўрганилган. Бошқа судралиб юрувчилар аниқланмаган. Ҳайвонот боғи мутахассислари аҳолига бундай ҳайвонларни мустақил тутишга ёки ҳайдашга уринмаслик, улар ҳақида тегишли хизматларга хабар бериш кераклигини эслатди. #casia #news #Tashkent #Тимсоҳ